Чемпионшипдан АПЛга чиққан учинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди

Ҳозиргина Англияда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лига – Чемпионшипда плей-офф ўйинларининг финали бўлиб ўтди. Ушбу босқичга “Рединг” хамда “Хаддерсфилд” жамоалари етиб келишди.

Муҳташам “Уэмбли” стадионида кечган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Натижада ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. “Футбол лотореяси”да эса омад “Хаддерсфилд”га кулиб боқди – 4:3.

Шу тариқа, “Хаддерсфилд” 1972 йилдан буён Англия Олий дивизионида ўйнайдиган бўлди.

Бундан олдин, Премьер лигага “Ньюкасл” хамда “Брайтон энд Хоув Альбион” жамоалари ҳам чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Англия Чемпионшипи. Плей-офф. Финал

Хаддерсфилд – Рединг 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 4:3

Хаддерсфилд – Уорд, Хефеле, Леве, Смит (Крэйни, 88), Шиндлер, Хогг, Муй, ван Ла Парра, Браун (Палмер, 98), Уэллс, Качунга (Кванер, 66).

Рединг – Аль-Хабси, Мур, Блэккетт, Гантер, Илори, Уильямс, ван ден Берг (Обита, 64), Эванс, Свифт (Келли, 100), Грэббен (Макклири, 74),Керморган.

Пенальтилар серияси – 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3.

Огоҳлантиришлар: ван ден Берг (17), Керморган (19), Хогг (29), Качунга (61), Смит (75), Обита (105).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!