Черишев: Мисрнинг ўйин услуби бизга муаммо келтириши мумкин

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишев ЖЧ-2018 доирасида Мисрга қарши учрашувга қандай тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди.

- Миср ҳамда Уругвай ҳақида шуни айта оламанки, бу икки жамоа ҳимоявий футбол намоиш қилишади. Миср қайта хужумларда кескин ва ҳавфли ҳаракат қилишади. Бу бизга катта муаммо келтириши мумкин.

Салоҳ ушбу баҳсда иштирок этишини билмайман, бироқ бу Россия термасини ташвишга солмаслиги лозим. Биз ҳар куни машғулотларда бўлиб меҳнат қилишиз керак, - дея Черишевнинг сўзларидан иқтибос келтиради sport24 нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!