Черногория терма жамоасига чақирилган "Пахтакор" футболчиси Қозоғистон дарвозасини ишғол этди

Кеча Европанинг бир қатор шаҳарларида келгуси йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмаси учун ўтказилаётган саралашнинг навбатдаги тур баҳслари ўтказилди.

Ҳусусан, шу куни қўшни Қозоғистон терма жамоаси бўлган Черногория сафарда тўп суришига қарамай рақибини йирик ҳисобда таслим қилди. Якуний ҳисоб 0:3.

Эътиборлиси, шу куни меҳмонлар таркибида ҳаракат қилган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Марко Симич жамоасининг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Аниқроғи, тошкентликлар аъзоси ўйиннинг 63-дақиқасида Қозоғистон терма жамоаси дарвозасини ишғол этди ва таблодаги ҳисобни 0:3 кўринишига олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!