Чехга “Олтин тўп” топширилди

31 май,2017, 15:06 328

Чехга “Олтин тўп” топширилди

“Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех Чехиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. 35 ёшли посбонга махсус “Олтин тўп” топширилди. Қайд этиш жоиз, мазкур соврин ғолиби журналистлар ўртасидаги сўровнома натижаларига қараб аниқланади.

“Ушбу совринни қўлга киритганимдан фахрланаман”, - деб ёзди Чех ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида.

“Арсенал” голкипери учун мазкур соврин фаолиятидаги ўн биринчи бўлди. Чех 2005 йилдан буён мазкур совринни “бегона қилмай” келмоқда. Тўғри, орада 2015 йилда у сўровномада иккинчи ўринни қўлга киритганини ҳам таъкидлаш жоиз.