Чичарито Англиядан зерикди(ми)?!

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес қишки трансферлар пайтидаёқ Англияни тарк этмоқчи.

Tribal Football нашри тарқатган хабарга кўра мексикалик футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиришни истамоқда. Чичаритога "Севилья" ва "Валенсия" клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Бу ҳақда футболчининг агенти маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мексика терма жамоаси етакчиси  “болғачилар” сафига мавсум аввалида Леверкузеннинг “Байер” клуби сафидан келиб қўшилган эди. Унинг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!