Чичарито "Лион"га йўл олиши мумкин

28 май,2017, 10:35 242

Чичарито


“Лион” клуби Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ҳужумчиси Хавьер Эрнандес учун 12 млн евро беришга тайёр, дея хабаи беради RMC нашри. Манбада ёзилишича, “Байер” футболчининг трансфери борасида музокаралар ўтказади. Эрнандеснинг ўзи ҳам “Лион” ўтишни хоҳлаётганини яширмаган.

Аввалроқ клуб спорт директори “Байер” Йонас Болдт футболчининг кетиши ҳақида шундай дейди: “Эрнандес – жамоанинг асосий ўйинчиларидан. Биз уни келаси мавсум ҳам “Байер”да қолишини истган бўлардик. Фақат халқаро ареналарда ўйнайдиган футболчилар ҳам бор”.

Хавьер Эрнандес бу мавсум “Байер” сафида 36 ўйинда 13 гол (4 пас)га муаллифлик қилган.