Чичаритони сотиб юборган "Байер" энди ўзига ҳужумчи изламоқда

Леверкузеннинг “Байер” клуби мураббийлар штаби ёзги трансфер якунига қадар жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда клуб спорт директори Руди Фёллер айтиб ўтди.

“Кўриниб турибдики, биз бу борада баъзи ишларни амалга оширишимиз керак. Бу фақат чемпионатнинг илк турида мағлубиятга учраганимиз учун эмас”, - дейди Фёллер Goal интернет-порталига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хейко Херрлих шогирдлари Бундеслиганинг дастлабки турида “Бавария” меҳмони бўлишган ва якунда 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Маълумот учун, “Байер” мавсумлар оралиғида ўзининг мексикалик форварди – Хавьер Эрнандесни (Чичарито) Лондоннинг “Вест Хэм” клубига сотиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!