Чигринский "Барселона"нинг энг омадсиз трансфери деб топилди

16 август,2017, 13:00 670

Чигринский

Испаниянинг Marca нашри журналисти “Барселона”нинг сўнгги йиллардаги энг омадсиз трансферини аниқлаш мақсадида ўқувчилар ўртасида ўзига ҳос сўровнома ўтказди.

Бу борада Дмитрий Чигринский яққол ажралиб қолди. Боиси, сўровномада иштирок этганларнинг 36 фоизи айнан унга овоз беришган. Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларни Дуглас (19%) ҳамда Кейррисонлар эгаллашди (16%). Белоруслик Александр Глебга эса ўқувчиларнинг 5 фоизи овоз беришган.

Эслатиб ўтамиз, Чигринский “Барселона” сафига 2009 йил Донецкнинг “Шахтёр” клубидан 25 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.