Чили футболчилари Алексис Санчесдан норози бўлмоқда

26 март,2017, 09:00 583

Чили футболчилари Алексис Санчесдан норози бўлмоқда

 

 

"Арсенал"даги ҳурмача қилиқлари билан жамоадошларининг салбий муносабатига дуч келган Алексис Санчес Чили терма жамоаси футболчиларининг ҳам танқидига учради.

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувида Аргентинага кичик ҳисобда имкониятни бой берган чилилик футболчилар ўйин давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорлик билдирди.

Бироқ, Алексис Санчес учрашув тугаши билан кийиниш хонасига кириб кетди. Гарчи унинг жамоадошлари ортидан чақиришган бўлса-да, Санчес парво қилмади. Унинг бу қилиғини Чили терма жамоасининг футболчилари ўзларига ва мухлисларга нисбатан ҳурматчизлик деб баҳолашди.

SPORTS.uz