Чили терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовга жамоадош бўлиши мумкин

Чили терма жамоаси ва "Универсидад Католика" клуби ҳимоячиси Гильерме Марипана фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Аниқроғи, ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клуби 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Ушбу трансфер москвалик “темирйўлчилар”га 2,5 миллион еврога тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!