"China Dragons" менежери: Жаҳонда етакчилардан бўлган ўзбек боксчиларидан кўп нарса ўрганишимиз керак

17 март, 18:40 918

 

"Uzbek Tigers" жамоаси билан куч синашишга келган "China Dragons" менежери Жоу Тао ўзбекистонлик боксчиларнинг имкониятини ва салоҳиятини юқори баҳолади. Жоу Тао буни SPORTS.uz ахборот портали мухбирига ўзбек боксчилари дунёда юқори мақеида эканини таъкидлади.

- "Uzbek Tigers" жамоаси номидан эртага рингга чиқадиган боксчилар билан бирорта вакилимиз ҳали тўқнаш келмаган, - деди Жоу Тао. - "China Dragons" ўз таркибига мамлакат чемпионлари, Осиё чемпиони ва Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган боксчиларни жалб қилди. Ўзбекистон бокс бўйича дунёда етакчи давлатлардан бири. Биз ўзбек боксчилари билан тўқнаш келганимиздан хурсандмиз. Чунки бу каби учрашувлар катта маҳорат ва бой тажрибага боксчиларингиздан кўп нарса ўрганишимиз имконини беради.

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашуви натижалари SPORTS.uz ахборот порталида онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

SPORTS.uz