Чирчиқда энг кучли полвонлар баҳси ўтказилади

24 март, 22:53 525

Чирчиқда энг кучли полвонлар баҳси ўтказилади

28-31 март кунлари Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг SPORTS.uz интернет-ахборот порталига маълум қилишича, қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу мусобақада Адҳамжон Эргашев, Улуғбек Алимов, Шодилбек Эргашев, Фарҳодбек Собиров, рустам Жангабаев каби спортчилар ҳам иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Чирчиқ шаҳрида юртимиздаги энг сара ўсмирлар аниқланганди.