“Cўғдиёна" мураббийлар штабида ўзгариш бўлди

Хабарингиз бор, бош мураббий Сергей Лушчан жамоани қабул қилиб олганидан сўнг, мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширди. Сергей Лушчанга Муҳиддин Ортиқов ёрдам бериб келмоқда.

"Сўғдиёна" мураббийлар штабида тажрибали мураббий Августин Чирита иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Августин Чирита расман "Сўғдиёна" жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!