"Colombia Heroicos" билан бир хил очко жамғариб турган "Uzbek Tigers" кейинги босқичга чиқа оладими?
“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсум гуруҳ босқичини Америка минтақаси жамоалари - “Cuba Domadores”, “Colombia Heroicos” ва “Caciques Venesuela” билан куч синашмоқда.
Жамоамиз гуруҳдаги 5-6-тур учрашувларини Термиз шаҳрида Венесуэланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Ҳар икки учрашувнинг бу ерда ўтказилишига сабаб Венесуэладаги нотинч вазиятдир.
Унга кўра, 6-7 апрел кунлари С1 ва С2 жамоалари боксчилари рингга чиқади ва мухлислар жами 10 та жанг гувоҳи бўлишади. Жангларга “Алпомиш” спорт саройи мезбонлик қилади.
> Якуний таркиблар билан танишинг
Айни дамда "Uzbek Tigers" ва "Colombia Heroicos" (бу жамоа ҳисобида 1 учрашув қолган – SPORTS.uz) жамоалари бир хил - 7 очкодан тўплаган, бироқ колумбиялик боксчиларининг мағлубиятлари сони биттага кўп бўлганлиги сабабли бир поғона пастда бормоқда. Бундан ташқари улар битта учрашув кўп ўтказган. Шунингдек, колумбияликлар сўнгги 6-турни 13 апрел куни ўз майдонида гуруҳ пешқадами "Cuba Domadores"га қарши ўтказади.
"Uzbek Tigers"нинг бўлажак рақиби “Caciques Venesuela” эса 5 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Турнир жадвали билан танишинг:
“А” гуруҳи
Жамоалар |
Очко |
Жанглар |
Ғалаба |
Мағлубият |
Дуранг |
1. CUBA DOMADORES (Куба) |
9 |
5 |
4 |
1 |
0 |
2. UZBEK TIGERS (Ўзбекистон) |
7 |
4 |
2 |
2 |
0 |
3. COLOMBIA HEROICOS (колумбия) |
7 |
5 |
2 |
3 |
0 |
4. CACIQUES VENEZUELA (Венесуэла) |
5 |
4 |
1 |
3 |
0 |
Фикрлар