“Cuba Domadores” Термиздаги беллашувларга энг кучли боксчиларини олиб келади

  • 30 январь, 2018, 11:49
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 9-10 феврал кунлари “Uzbek Tigers” жамоаси WSB VIII мавсумдаги илк учрашувини сафарда Кубанинг “Cuba Domadores” боксчиларига қарши ўтказади.

Бир оз аввал "Uzbek Tigers" жамоаcи ушбу жангларда рингга иштирок этадиган боксчилар рўйхатини маълум қилган эди.

Ҳозирда рақиб жамоа мураббийлар штаби Термизда жамоаларнинг иккинчи жанги учун таркибга аниқлик киритди. Унга кўра, рақиб жамоа вакиллари энг кучли боксчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюришади. Мазкур учрашув 27 феврал куни бўлиб ўтади.

"Uzbek Tigers" - “Cuba Domadores” жуфтликлари билан танишинг:

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Оскар Аргилагос

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Робейси Рамирес

64 кг: Иқболжон Холдоров – Анди Круз Гомес

75 кг: Исроил Мадримов – Арлен Лопес

91 кг: Санжар Турсунов – Эрисланди Савон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!