“Cuba Domadores”нинг “Uzbek Tigers” боксчиларига қарши таркиби билан танишинг


Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсум чорак финал илк учрашувида “Uzbek Tigers” амалдаги чемпион “Cuba Domadores” боксчиларини 3:2 ҳисобида мағлуб қилган эди.

Энди бу жамоалар Кубада жавоб учрашувини ўтказади. Кубаликлар тўсиғидан ўтиш учун “Uzbek Tigers" раҳбарияти бугунги кунда ўз вазнида энг кучли бўлган боксчиларни танлаган эди. Ўз навбатида кейинги босқичга чиқишни мақсад қилган кубаликлар ҳам кучли таркиб билан рингга чиқадиган бўлди.

>>> “Uzbek Tigers” жавоб учрашувида “Cuba Domadores” тўсиғидан ўта оладими? (шарҳ)

“Cuba Domadores” таркиби билан танишинг:

52 кг:
Жасур Латипов – Вейтиа Уосбану

60 кг:
Элнур Абдураимов – Эстрада Альварес

69 кг:
Шаҳрам Ғиёсов – Иглесиас Рониэль

81 кг:
Бектемир Мелиқўзиев – Ла Круз Жулио

+91 кг:
Баҳодир Жалолов – Лардуэт Гомес

Агар мазкур беллашувлар 3:2 ҳисобида кубаликлар ҳисобига ҳал бўладиган бўлса, ғолибни аниқлаш учун жамоалар қўшимча жангга мурожаат қилишади.

Томонлар келишувига кўра, ушбу қарама-қаршилик +91 кг вазн тоифасида Мирзобек Ҳасанов ва Тоирак Яндри ўртасида ўтказилади.

SPORTS.uz интернет портали "Uzbek Tigers" боксчиларига омад тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!