"Cuba domadores" ва "Uzbek tigers" баҳсининг бошланиш вақти маълум

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсум чорак финал илк учрашувида “Uzbek Tigers” амалдаги чемпион “Cuba Domadores” боксчиларини 3:2 ҳисобида мағлуб қилган эди.

Эртага Тошкент вақти билан тонгги соат 05:30да Кубада ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви бошланади. Сиз ушбу баҳсни Спорт ва Uzreport телеканалларида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Шу билан бирга сайтимиз орқали ҳам ўйин тафсилотлари билан онлайн танишиб боришингиз мумкин бўлади.

>>> “Uzbek Tigers” жавоб учрашувида “Cuba Domadores” тўсиғидан ўта оладими? (шарҳ)

SPORTS.uz интернет портали "Uzbek Tigers" боксчиларига омад тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!