"ДАКАР - 2017": Пойгага сигирлар қўшилди
4 Январ 11:40 | 62
 
 
"Дакар-2017" пойгаларининг иккинчи кунида иштиркочилар Ресистенсия шаҳридан Сан-Мигель-де-Тукумангача бўлган 800 километрдан зиёд масофани босиб ўтишди.
 
Мотопойгаларда ўн еттинчи бўлиб стартга чиққан Тоби Прайс маррага биринчи келди ва умумий рўйхатда пешқадамга айланди.
 
- Ўта мураккаб пойга бўлди, - дейди мусобақа ғолиби Тоби Прайс. - Пойга йўлларида чанг-тўзондан ташқари сигирлар ҳам кўп учради. Шунингдек, иссиқ ҳаво ҳам қийинчилик туғдирмоқда.
 
 
Мотопойгачилар баҳсида икки босқич якунига кўра қуйидаги вазият юзага келди:
 
1. Тоби Прайс (KTM) — 3:07.17
 
2. Паулу Гонсалвеш (Honda) +2:54
 
3. Сэм Сандерленд (KTM) +3:23
 
4. Шавьер де Султре (Yamaha) +3:41
 
5. Пабло Кинтанилья (Husqvarna) +4:26
 

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002