"Дакар-2017": Чемпион пойгада ғилдирак тополмай қолди

5 январь, 11:00 507

 
 
"Дакар" раллисининг учинчи босқичи юк машиналар пойгасида амалдаги чемпион Жерар де Рой учун ҳақиқий азоб бўлди. Масофанинг биринчи қисмидаёқ Жерар де Рой бошқараётган юк машинасининг учта ғилдираги тешилди. Устига-устак ғилдиракларни автоматик тарзда дамлайдиган тизим ишламай қолди. Энг ёмони шундаки, де Рой пойгага атиги иккита захира ғилдирагини олиб чиққан экан. Натижа ҳам шунга яраша бўлди ва пойгачи чемпионлик унвонидан айрилишга яқин турибди.
 
Мураккаб трассада "КАМАЗ" машиналари ишончни оқлади. "КАМАЗ-мастер" жамоаси пойгачиси Эдуард Николаев маррага биринчи келди ва умумий рўйхатда иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
 
 
"Дакар-2017". Юк машиналари. Учинчи босқич.
 
1. Эдуард Николаев (КАМАЗ) — 2:45:51
 
2. Мартин Коломи («Татра») +0:48
 
3. Тон ван Генугтен («Ивеко») +1:01
 
4. Федерико Вильягра («Ивеко») +4:33
 
5. Сергей Вязович (МАЗ) +5:36
 
6. Ханс Стейси (МАН) +11:38
 
7. Питер Верслёйс (МАН) +11:50
 
8. Дмитрий Сотников (КАМАЗ) +12:35
 
Умумий натижалар.
 
1. Мартин Коломи («Татра») — 5:57:23
 
2. Эдуард Николаев (КАМАЗ) +0:33
 
3. Федерико Вильягра («Ивеко») +4:40
 
4. Сергей Вязович (МАЗ) +5:40
 
5. Питер Верслёйс (МАН) +11:20
 
6. Дмитрий Сотников (КАМАЗ) +11:45
 
7. Ханс Стейси (МАН) +11:54
 
8. Тон ван Генугтен («Ивеко») +12:51
 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.