"Дакар-2017": "Тойота" фожеага юз ютди

BEPUL PROPAN
 
"Дакар" пойгаларининг учинчи куни "Тойота" машиналари учун фожеага айланди. Ушбу русумдаги машиналар мураккаб йўлларга дош бера олмади. "Тойота"ни бошқараётган ва раллида иккинчи ўринда бораётган қатарлик Носсир Ал-Аттиянинг машинасида жиддий муаммолар юз берди. Моҳир пойгача бир соатдан ошиқ вақт йўқотди ва чемпионлик пойгасидан эрта чиқиб кетди.
 
Шу куни "Тойота" машиналарини бошқарган барча пилотлар - Нани Рома, Жиниэл де Вильерс, Эрик ван Лон ҳам муаммога дуч келди.
 
Учинчи кунга пойгаларда "Пежо" машиналари ҳақиқий йўлтанламас эканини кўрсатди. Дастлабки учлик айнан "Пежо"ни бошқарган пилотлардан таркиб топди.
 
 
"Дакар-2017". Машиналар. Учинчи босқич.
 
1. Стефан Петерансель («Пежо») — 04:18:17
 
2. Карлос Сайнс («Пежо») +01:54
 
3. Себастьен Лёб («Пежо») +3:08
 
4. Микко Хирвонен («Мини») +3:57
 
5. Сириль Депре («Пежо») +7:48
 
6. Орландо Терранова («Мини») +11:26
 
7. Язид Ал-Ражи («Мини») +3:13
 
8. Нани Рома («Тойота») +13:16
 
9. Мартин Прокоп («Форд») +19:06
 
10. Якуб Пжегонский («Мини») +19:58
 
Умумий натижалар.
 
1. Себастьен Лёб («Пежо») — 06:54:56
 
2. Карлос Сайнс («Пежо») +0:42
 
3. Стефан Петерансель («Пежо») +4:18
 
4. Микко Хирвонен («Мини») +9:38
 
5. Нани Рома («Тойота») +13:04.
 
SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию