Дани Алвес: “Барселона”нинг нозик томонларини биламиз
20 март, 22:35 | 393

 

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Даниэл Алвес ЕЧЛ чорак финал олдидан “Барселона”га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар бермоқда.

- Биринчи учрашув натижаси кўп нарсага боғлиқ. Ҳимояда эҳтиёткор ўйин намойиш этишимиз зарур. Чунки каталонияликларнинг ҳужум чизиғи жуда ҳам кучли. Дунёнинг энг яхши футболчиси айнан “Барселона”да тўп тепади. Биз “кўк-анор рангликлар”нинг нозик томонларини биламиз, - дейди Алвес.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг биринчи ўйини 11 апрель куни Туринда бўлиб ўтади.

Теглар Дани Алвес Барселона Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002