Дани Алвес: ЕЧЛ - бу шунчаки соврин, Буффон эса Буффонлигича қолади

Италиянинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Дани Алвес Турин клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон ЕЧЛни қўлга киритмаса ҳам, тарихда қолишини айтиб ўтди.

«Буффон – ҳақиқий профессионал. ЕЧЛ эса бу бир соврин холос. Менинг фикримча, у ЕЧЛда ғолиб чиқмаса ҳам тарихда қолади. У афсонадир. Буни статистика хамда кўрсатмоқда: Буффон ҳар доим Буффон бўлиб қолади», – деб айтиб ўтди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!