Дани Алвес Лондон клубига ўтиши мумкин

17 май, 15:35 333

Дани Алвес Лондон клубига ўтиши мумкин


“Ювентус” клуби ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин.

Yahoo Sports нашрининг тарқатган хабарига кўра, Лондон клуби Алвеснинг трансфери борасида музокараларни бошлаган. Унга кўра, “тақачилар” бразилиялик футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Кейинчалик буни яна бир йилга узайтириш ҳам мумкин.

Манбада ёзилишича, “Тоттенхэм” бу футболчининг тажрибаси ёшларга қўл келишига ишонмоқда.