Дани Алвес: Мен Кавани ва Неймарнинг энагаси эмасман

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес Эдинсон Кавани ҳамда Неймарлар ўртасида юзага келган вазият борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Биз худди мактаб болаларига ўхшаб қолдик. Мен тўпни Неймарга бермадим. Мен шунчаки тўпни тепиш учун олган эдим. Кавани мендан уни сўради ва мен ортга ўгирилганимда Неймар мендан тўпни олиб қўйди.

Мен уларнинг энагаси эмасман. Шунчаки, жарима зарбасини тепишни истаган эдим”, – деб айтиб ўтди Алвес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!