Дани Алвес “Ювентус” билан барча совринларга эга чиқмоқчи

2 май,2017, 11:45 579

Дани Алвес “Ювентус” билан барча совринларга эга чиқмоқчи


“Ювентус” клуби ҳимоячиси Дани Алвес “Монако”га қарши кечадиган ЕЧЛ ярим финал илк учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Яна бир марта ЕЧЛ финалига чиқиш учун яхши имконият бор. Бу бизга катта руҳ беради. “Ювентус” сўнгги йилларда бир неча марта бунга яқин келди, аммо юта олмади. Биз бу мавсум барча совринлар учун курашаётганимиздан хурсандмиз. Кўп ишлаяпмиз. Биз барчасини ютишни истаймиз ва буни орзу қилаяпмиз, – дейди Алвес.

“Монако” – “Ювентус” учрашуви 3 май куни Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.