Дани Алвес "Ювентус" мухлислари билан ҳайрлашди

28 июнь,2017, 09:51 529

Дани Алвес

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Дани Алвес ўзининг бир йиллик фаолиятидан сўнг туринликлар сафидан кетмоқда. Бразилия терма жамоаси аъзоси катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” футболчисига айланади.

“Мен пул учун футбол ўйнамайман. Агар қайсидир мухлисни хафа қилган бўлсам, кечирим сўрайман. Ўтган ажойиб мавсум учун “Ювентус” мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, мени жамоада илиқ кутиб олган шерикларимга ва клуб раҳбариятига ҳам раҳмат айтаман”, - дейди 34 ёшли футболчи ўзининг “инстаграм”даги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес “Ювентус” сафига 2016 йилнинг ёзида “Барселона” клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.