Дани Алвес: “Ювентус”дагилар мусиқа эшитишмайди. Мен мусиқасиз яшай олмайман

Куни кеча Италиянинг “Ювентус” клуби билан шартномасини бекор қилиб, Франциянинг ПСЖ жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган Дани Алвес “кекса синора” ҳақидаги айрим ҳақиқатларни ошкор этди.

“Менда у ерда ёқимсиз ҳолатлар кўп бўлди. Улар мени майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам тушуна олишмади. “Ювентус” ечиниш-кийиниш хонасида мусиқа эшитиш таъқиқланади. Мен мусиқасиз, рақсларсиз яшай олмайман.

Мен барча нарсани ўзгартиришга қодир инсон эмасман. Менга атрофимда ҳазил, кулгули атмосфера бўлиши ёқади”, – деб айтиб ўтди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!