Дани Алвес "Ювентус"га шарт қўймоқчи

8 июнь, 13:00 580

Дани Алвес

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэл Алвес жамоа раҳбариятига ультиматум қўйди.

Аниқроғи, келгуси мавсум клуб билан шартномаси тугайдиган Алвес раҳбариятдан у билан келишувни 2019 йилга қадар узайтиришни сўраган.

Эътиборлиси, агар бу иш амалга ошмайдиган бўлса, 34 ёшли футболчи шу ёзда жамоадан кетишини билдирган. Эслатиб ўтамиз, Алвес учун айни дамда "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.