Дани Алвес ҳам иккинчи

4 июнь, 02:37 406

Дани Алвес ҳам иккинчи

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Дани Алвес “Реал”га қарши Европа Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушди.

Бу унинг мазкур турнирдаги 100-ўйини эди. Шу тариқа бразилиялик футболчи клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақада 100 та ўйин ўтказишга эришган 31-футболчига айланди.

Эътиборлиси, бразилиялик футболчилар орасида фақатгина Роберто Карлос 100 лик довонидан ошган эди. Демакки, Алвес бу борада иккинчи бразилияликка айланди.

Бундан ташқари, Алвес ЕЧЛдаги 100-ўйини финалга тўғри келган илк футболчига ҳам айланди.