Дани Алвеш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин

3 июнь,2017, 13:20 501

Дани Алвеш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин

Яна бир йилдан сўнг Туриннинг “Ювентус” клуби билан шартномаси якунига етадиган Дани Алвеш бир қатор инглиз клубларининг эътиборига тушган.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 34 ёшли бразилиялик ҳимоячини «Челси», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» каби жамоалар ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Маълумотларга кўра Антонио Конте Алвешни таркибга жалб этиш билан жамоанинг ўнг қанот ҳимоясида Виктор Мозесга рақобат пайдо қилмоқчи. Ўз навбатида Алвешни сотиб олмоқчи бўлган “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола у бидан “Барселона”да бир неча йил бирга фаолият олиб борган ва футболчининг қандай имкониятга эгалигини яхши билади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.