Дани Алвеснинг фаолиятидаги совринлари нечта бўлди?

 

Франция Суперкубоги учун кечган баҳсда мамлакат чемпиони “Монако” амалдаги Кубок соҳиби ПСжга қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда парижликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, ПСЖнинг янги аъзоси Дани Алвес ушбу ўйинда гол урди ва битта голли пасни амалга оширди.

Франция Суперкубоги бразилиялик 34 ёшли футболчининг фаолиятидаги 37-соврини бўлди. Алвес клуб миқёсида 34та ҳамда Бразилия термаси сафида учта (Америка кубоги-2007, Конфедерациялар кубоги – 2009, 2013) бош совринни ютган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!