Даниэл Алвес: “Реал” сафида ҳавфли футболчилар жуда кўп

2 июнь, 19:23 281

Даниэл Алвес: “Реал” сафида ҳавфли футболчилар жуда кўп

 

Биласиз, эртага Уэльс пойтахти Кардиффда ЕЧЛ финал баҳси бўлиб ўтади. Унда “Ювентус” “Реал” билан куч синашади. Мазкур беллашув олдидан Даниэл Алвес бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайти хабар бермоқда.

- Эртага биз учун жуда муҳим учрашув бўлиб ўтади. Рақиб амалдаги чемпион “Реал”. Улар ушбу турнирда анча ҳавфли ҳисобланишади. “Қироллик клуби” таркибида анча кучли футболчилар жамланишган. “Реал” ўйинчилари билан қандай ўйинашни биз яхши биламиз. Эртага буни амалда кўрсатишга уриниб кўрамиз, - дейди Алвес.