Данило: Ҳар доим Гвардиола қўл остида ўйнашни хоҳлаганман

 

Бир неча соат олдин Мадридни Манчестерга алмаштирган Данило дастлабки фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- “Манчестер Сити”га ўтганимдан жуда хурсандман. Менга бир қатор таклифлар бўлди. Аммо мен ҳар доим Гвардиола қўл остида ўйнашни истаганман. Англиянинг ўзидан чорловлар бўлганди. Аммо мен фақат “шаҳарликлар”да тўп тепишимни айтдим. Энди тезроқ машғулотларга қўшиб, янги жамоадошларим билан учрашишни истайман, - дейди Данило.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!