Данило: "Реал"ни соғиняпман

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Данило собиқ жамоаси “Реал”ни соғинаётганлигини айтди.

“Зидан ва Гвардиола – икки буюк мураббийлар. “Реал”даги икки йиллик фаолиятим давомида Зидан билан ажойиб муносабатларни ўрнатдим, энди эса Гвардиола қўл остида ҳам яхши ўйин кўрсатяпман.

“Манчестер Сити”да мени ҳаммадан кўпроқ Жезус ажаблантирди. Нега? Чунки, у эндигина 20 ёш бўлишига қарамай, ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда.

Бизда ажойиб таркиб бор, бироқ, уни янада кучайтириш мумкин. Месси – даҳо. Албатта, мен ҳам у билан бир жамоада ўйнашни орзу қиламан. Лекин, тўғрисини айтсам “Реал”ни соғиндим. Мен Мадридда икки ажойиб мавсумни ўтказдим ва кўплаб совринларни қўлга киритдим. Аммо, ҳозир фаолиятимда янги саҳифа очиш вақти келди”, - дейди Данило.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи “шаҳарликлар”  таркибига ўтган ёзги трансферлар даврида “қироллик клуби”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!