Данни "Зенит"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

9 июнь,2017, 17:05 266

Данни

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби мухлислари жамоанинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчисини аниқлашди.

Питерликлар расмий сайтининг маълум қилишича, сўровномада иштирок этган ишқибозларнинг 35,2 фоизи жамоанинг португалиялик ярим ҳимоячиси Мигель Даннига овоз беришган. Кучли учликни эса Андрей Лунёв (22,1%) ва Жулианолар (20,5%) эгаллашди.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи даврасини жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди. У мавсумнинг иккинчи қисмида 12та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.