Дарко Станоевич: "Қўқон-1912"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз


"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан "Навбаҳор" марказий ҳимоячиси Дарко Станоевич бўлажак ўйин олдидан ўз фикри билан ўртоқлашди.

"Ҳар бир беллашувга максимал даражада тайёргарлик кўриш лозим. "Қўқон-1912" оғир рақиб. Мазкур қарама-қаршилик "дерби" мақомида бўлгани учун томошабинларни қизиқарли футбол кутиб турибди деб ўйлайман. Мухлисларимизни бизни сафарда қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламан. Албатта биз ҳам уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз. Бор кучимизни майдонда сарфлаб, меҳмондан ижобий натижа билан қайтишни олдимизга мақсад қилганмиз", - деди сербиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!