Дармиан ёзда "Манчестер Юнайтед"ни "Ювентус"га алмаштириши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби янги мавсумда ўзининг ҳимоя чизиғини "Манчестер Юнайтед" футболчиси Маттео Дармиан билан кучайтирмоқчи.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра 28 ёшли италиялик футболчи “кекса синьора”нинг ёзги трансферлардаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Дармиан жорий мавсум якунлангач “Ювентус”дан кетадиган Квадво Асамоа ва Штефан Лихтштайнернинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дармиан жорий мавсум МЮнинг асосий таркиб футболчисига айлана олмади. У ҳозирча бор йўғи 13та учрашувда иштирок этди ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!