Дарья қандай қилиб Каролин Возняцкини тўхтатди?

Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасида тўртинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг мазкур босқичида россиялик Дарья Касаткина даниялик Каролин Возняцкини 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Дарья ярим финалга чиқиш учун америкалик Слоан Стивенсга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!