Давид Мойес “бебаҳо футболчиси”ни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас

“Сандерлэнд” бош мураббийи жамоасининг бебаҳо футболчиси Жермейн Дефони ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас. Англия терма жамоаси собиқ аъзоси Дефо Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида рақиблар дарвозасига 8 бор гол киритди ва бу голлар унга бўлган қизиқишни ошириб юборди. 

Ҳозирда футболчига “Вест Ҳэм” жамоаси жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ “Сандерлэнд” бош мураббийи Давид Мойес 34 ёшли ҳужумчини таркибда сақлаб қолмоқчи.

- У бебахо футболчидир. Шу сабабли унга ҳар қандай таклиф билан чиқишса ҳам Дефони таркибимиздан қўйиб юбормаймиз. Таркибизнинг энг асосий ўйинчисига айланиб улгурган Дефони қандай қилиб бошқа жамоага қўйиб юбориш мумкин? У АПЛда жамоамизнинг саккиз голига муаллифлик қилди ва унинг ўрни жудаям муҳимдир. Биз футболчини ҳеч қайси жамоага қўйиб юбормаймиз, матбуотдаги барча гаплар-сўзлар ўйлаб топилган ёлғон хабарлардир. Дефо ҳамиша биз билан бирга бўлади, дейди – 53 ёшли мураббий Давид Мойес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!