Давид Вилья АҚШ чемпионатида 50 метрдан супер гол урди (видео)

15 апрель, 12:15 581

Давид Вилья АҚШ чемпионатида 50 метрдан супер гол урди (видео)

АҚШнинг "Нью-Йорк Сити" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳужумчи Давид Вилья чемпионатнинг "Филадельфия"га (2:0) қарши баҳсида мусобақанинг ҳақиқий безагига айланиши мумкин бўлган супер голни киритди.

Аниқроғи, майдон марказида тўпни қабул қилиб олган испаниялик футболчи дарвозабон ўз жойини тарк этганини ҳисобга олиб, тўпни тўппа-тўғри рақиб дарвозаси томон йўналтирди. Натижани эса қуйида томоша қилишингиз мумкин: