Давид де Хеа “Реал”га ўтмоқчи эмас

3 май, 20:05 454

Давид де Хеа “Реал”га ўтмоқчи эмас


“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид де Хеа “Реал”га ўтишни хоҳламаяпти, дея хабар беради ESPN нашри.

Аввалроқ “МЮ” раҳбарияти мадридликлар билан футболчининг трансфер борасида муҳокама қилингани айтилган эди. “Реал” ўтган ёздаёқ Де Хеани сотиб олишни мақсад қилган эди, бироқ техник сабабларга кўра, харид амалга ошмай қолганди.

“МЮ” ҳам вақтни кетказмаслик учун Де Хеага ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.  Ҳозирда “қизил иблислар” “Лестер” посбони Каспер Шмайхель, ва “Атлетико”дан Ян Облакни олиб келишни режалаштирмоқда.