Давид де Хеа бир четда қолиб, "Реал"ва "МЮ" бошқа супердарвозабонни талашмоқда

 

 

Таркибини кучайтиришга интилаётган "Реал" ёзги трансферлар мавсумида "Манчестер Юнайтед"нинг асосий дарвозабони Давид де Хеани олишга ҳаракат қилаётган эди. Манчестерликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам дарвозабонни Мадридга жўнатишга розилик берганди.

Энди Давид де Хеа масаласи бир четда қолиб икки буюк клуб бошқа супердарвозабонга эга чиқиш учун ўзаро рақобатга киришди.

Европа чемпионлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатаётган Англия чемпиони Каспер Шмайхель ҳар икки клуб эътиборига тушди ва улар ўртасида талаша бўлмоқда. "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоасининг 30 ёшли посбонини қўлга киритиш бошқа дарвозабонлар трансферидан осонроқ бўлгани учун ҳам унга жиддий қизиқмоқда.

2021 йилгача "Лестер"да қолиши лозим бўлган дарвозабон жорий мавсумда АПЛда 20 та ўйинда 31та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!