Давлат Бобонов Олимпиада чемпионига мағлуб бўлди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларнинг чорак финал баҳслари доирасида -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давлат Бобонов россиялик олимпия ўйинлари чемпиони Хасан Холмурзаевга қарши татамига кўтарилди.

Тенг курашлар остида кечган ушбу баҳсда ҳакамлар Россия вакилига ғалабани тақдим этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!