Давлат Бобонов африкалик рақибидан устун келди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов Гамбия вакили Тэренс Куамбага қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақиби устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу босқичда полвонимиз пуэрто-риколик Фабиан Родригесга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!