Давлат Бобонов терма жамоамизга навбатдаги медални олиб кела оладими?

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг бугунги кунги беллашуувлари доирасида -81 кг вазн тоифасидаги полвонлар ғолиблик учун куч синашишади.

Хусусан, ушбу вазнда ҳамюртимиз Давлат Бобонов ҳам “Б” гуруҳининг дастлабки босқичида габонлик Тэренс Гуамбага қарши гиламга кўтарилади.

Ушбу баҳс ғолиби эса кейинги босқичда Пуэрто-Рико вакили Фабиан Родригес қаршилигини енгиши лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!