Давлат Бобонов япониялик рақибини аяб ўтирмади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлар доирасида -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давлат Бобонов япониялик Нагасе  Токонорига қарши татамига кўтарилди.

Қизиқирали кечган баҳсда спортчимиз тўла устунликни ўз қўлига олди ва якунда хансоги яъни рақибга берилган огоҳлантиришлар ҳисобига 20 ёшли полвонимиз кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу босқичда ҳамюртимиз россиялик Хасан Холмурзаевга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!