Даврон Файзиев: Рус шарҳловчилари билан ўртадаги фарқ у қадар катта эмас (1-қисм)

18 август, 16:15 1258

Даврон Файзиев: Рус шарҳловчилари билан ўртадаги фарқ у қадар катта эмас (1-қисм)

– Аввало, Кардиффда ўтказилган ЕЧЛ финал ҳақида гаплашсак. Ўйинда овоз бошланди... Даврон Файзиевнинг овози сал бошқачароқ лекин, тўғридан тўғри эфирга чиқилди. Бу кимдандир чиққан ғоямиди ёки..

Мен бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиманки, буни аввалдан ҳеч кимга билдирмаслик, эълон қилмаслик олдиндан ўйланган ғоя эди. Нега? Чунки, Ўзбекистон телевиденияси тарихида бундай катта масштабдаги финал ўйинлари стадиондан ҳали шарҳланмаган эди. Шу сабабли ҳам, техник томондан бу нарса ҳали йўлга қўйилмаган эди. Техника турибди. Бироқ, унинг жуда мураккаб созлаш ишларини олиб боришимиз керак эди. Шунинг учун бу эълон қилинмаган эди. Бундан ташқари, бу амалга ошмай қолиши эҳтимоли ҳам бор эди. Шунча бориб, ҳаракат қилганимиз амалга ошмай қолиши ҳам мумкин эди. Сал муаммо бўлган жойи, у ёқдан узатилган овоз бизда рақамли форматда қабул қилиниб олиниши керак эди. Лекин, шу ўринда сал муаммо юзага келди. Ўз вақтида бунинг муқобил варианти қидирилди ва овоз аналог сифатида юборилди. Аналог дегани бу – олдинга вақтларда ҳали рақамли овоз узатиш йўлга қўйилмаган вақтларда худди телефонда гаплашиб шарҳлагандай овоз бўларди. Биз ҳам ўша форматда ишладик. Лекин бошланишига фикримча, яхши бўлди. Чунки, биринчи қадам муваффақиятли ташланди.

– Стадионда баҳс кетди, лекин улар эмас бошқаси. Лекин, қанақасига деб ўйлайсиз-да, 100 фоиз ўрганибди овозингизга одам. Лекин, бошқа, ёшроқ одамни овозига ўхшаб келди-да...

– Узатишда муаммо бўлди. Барибир, стадионда шарҳлаганда ёнингизда 70000 мухлис бақириғи, бошқа 200 га яқин шарҳловчи бор ва улар билан сизни фақатгина кичкинагина ойнача ажратиб турибди. У товушлар ҳаммаси йиғилаб туриб, одам ўзини эшитмайди. Шунинг учун ҳам, эфирда овозим сал бошқача чиққан бўлиши мумкин. Чунки, ҳар қандай шарҳловчи овозни назорат қилади, менда буни назоарт қилишга имконият бўлмади, чунки овозимни эшитмадим ҳам. Шунинг учун ҳам бошқача чиққан бўлиши мумкин.

– Даврон ака, “Спорт” каналида сизнинг кўп шарҳларингиз орқали ўзбек мухлислари орасида танилганиз. “Спорт” дан “UzReport” каналига ўтишингиз борасида ҳам озгина тўхталиб ўтсангиз...

– Тўғри, фаолиятимнинг каттагина қисми “Спорт” канали билан боғлиқ. Олдин “Ёшлар” каналидан “Спорт”га ўтдим, кейин футбол соҳасини, умуман спорт соҳасини ривожлантиришга қўлимдан келганча ҳаракат қилдим, дўстлар орттирдим, яхши инсонлар билан ишладим, яхши муносабатда бўлдик. Хайрлашиш жараёни ҳам яхши бўлди, қайси маънодаки, мисол учун, ҳеч қанақа ўртамизда совуқчилик ўтмади, “UzReport TV”дан таклиф бўлди ва уни кўриб чиқиб, бу лойиҳа менга ёқди. Мен унда ўзимни кўрдим. Бу қароримни канал раҳбариятига тушунтирдим. Улар тўғри тушунишди ва омад тилашди. Мен ҳам канал ходимларига омад тиладим. Ҳалигача бу канални кўраман, кузатаман, қайсидир жойларида жон куйдираман. Ҳамкасбларимга қўнғироқ қилиб қандайдир маслаҳатлар бераман ёки фикрларимни билдириб ўтишим мумкин ва улар буни тўғри қабул қилишади. Айтмоқчиманки, биз жудаям илиқ, дўстона хайрлашдик. “UzReport TV”нинг биринчи талабларидан бири ҳам шу бўлдики: “Аввал “Спорт” канали билан гаплашиб кўринг, агар улар рози бўлишса, ўртадаги муносабатларни бузиш ниятимиз йўқ. Рози бўлиб қўйиб юборишса, биз хурсанд бўлардик”, – деб айтишганди, ростдан ҳам бориб гаплашсам, тўғри тушунишди ва шу билан кейин бошқа каналга ўтиб кетдим.   

– Аввал сизни “Давр”да кўрардик, кейин “Спорт” каналига ўтишингизга Давлат Турдиалиевнинг ҳиссалари кўп. Шу ҳақда ҳам икки оғиз гапириб кетсангиз.

– Газеталарда Давлат акага бағишлаб икки-уч марта мақола ҳам ёзганман. Рҳматли Давлат ака шахсан менга ва кўпчилик спорт шарҳлоқчиларига устоз эдилар. Мисол учун, каналда фаолиятимни бошлаганимда улар мени бегона деб кўрмасдан; ёш бола эдим, мактабни энди битириб, иш қидириб борганман. Ўша пайтда умуман тажрибам йўқ, умуман институтни битирмаганман, кўчадан келган бола эдим. Лекин, улар қизиқишимни, интилишимни кўра олдилар. Юравер, балки нимадир ўрганарсан, деб қабул қилганлир. Мен уларни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Энди бевосита “Ёшлар” каналидан кетишимнинг сабабига тўхталадиган бўлсак, қисман тўғри, чунки Давлат ака “Спорт” каналида ишлаб юрган пайти кўп бор таклиф қилганлар. Лекин, “Ёшлар” каналида ўзимга яраша ўрним бор эди. У пайт ҳам спорт шарҳловчиси эдим, ҳам ижтимоий сиёсий дастур, “Давр” информацион дастурида бошловчи эдим. Шундай бўлгандики, мен деярли битта эркак бошловчи эдим. Ҳафтада бир неча кун мен олиб борардим. Агар мен бўлмай қолсам, “Давр”ни қўпроқ аёл бошловчилар олиб боришига тўғри келарди. Бу албатта, ноқулай вазиятни юзага келтирарди. Ҳам раҳбарият томнидан менга ишонч жудаям катта эди. Шунинг учун, ўша пайтдага директор Хайрулла Нуриддиновга тушунтирганман; Давлат ака устозим бўладилар. Бир неча бор тушунтирдим, “Ёшлар” каналида ҳам мажбуриятларим бор. Ўзимнинг бошловчилик йўналишим ҳам ёқарди. Чунки, қўлимдан келадиган иш бўлса, хурсанд бўлиб бажараман. Агар, қўлимдан келмаса, қўл урмай қўя қоламан. Информацион дастур бошловчилиги сезардимки, қўлимдан келарди. У ҳам касбимнинг бир йўналиши, йўқотишни хоҳламасдим. Кейин Давлат ака: “Мен “Спорт” каналига янги раҳбар бўлдим, менга ҳозир ёрдам керак. Мен билан елкама-елка туриб ишлайдиганлар керак. Канал нуфузини кўтаришимиз керак”, – деб чин юракдан илтимос қилганларидан кейин “йўқ” деёлмадим. Кейин Хайрулла Нуриддиновга кириб вазиятни тушунтирганимда, улар ҳам тўғри тушундилар. Улар ҳам барибир, ўз ишининг фидоий эгаси. Ижодкор сифатида мени тушуниб айдиларки: “Бўлди, агар бутун эътиборингни спортга қаратиб, кетмоқчи бўлсанг, мен тўғри тушунаман. Лекин, агар яна информацион дастурларда ишлаш хоҳишинг пайдо бўлса, “Ёшлар” каналининг эшиги очиқ”, – деб рухсат бердилар. Кейин мен “Спорт”га ўтиб, Давлат акага ёрдам бериб, ўша пайтда, Давлат ака бошқарган вақтда, шахсий фикримча, телеканал анча ўсишга эришди.

– Тўғри, масалан, ўйлашимча “Гол” кўсатувининг ҳалигача муқобили чиққанича йўқ. Балки “ФИФА” кўрсатувини айтишимиз мумкиндир. Лекин, “Гол” кўрсатуви бошқача эди.  Балки спортга энди кириб келаётганимиз ёки болалигимизнинг энг ажойиб даврига тўғри келганиданми... Лекин, барибир “Гол” кўрсатувининг ҳалигача муқобили чиқмади деб ўйлайман.

– “Гол” кўрсатуви Давлат ака ўша пайти; мана ҳозирги кун талаби камчиликларни гапириш, уларни тўғирлашга ёрдам бериш, журналистнинг вазифаси. Ҳозирга кунда шу нарсаларга йўл очилди. Давлат ака ўша пайтда шу нарсани кўтариб чиқардиларки, “Гол” кўрсатуви орқали танқидий бўлса ҳам ёндашиб, муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилардилар ва уларнинг танқиди шунақа бўлардики, шунақа фактлар билан келтириб берардиларки, улардан ўша пайтдаги федерация раҳбарлари ҳам ҳеч ким юз кўрмас бўлиб, хафа бўлмасди. Қайтага тўғри тушунишарди, Давлат акани футбол оламида ҳам, яъни футбол ичидаги одамлар орасида ҳам обрўси катта эди. Чунки, ўринли, конструктив танқид қилардилар. Лекин битта яхши томонлари бор эдики, масалан, уларнинг ўз йўналишлари бор эди, менинг ўз йўналишим бор, яна бошқа шарҳловчининг ўз услуби бор-а, улар ҳеч қачон менинг услубимда ишлайсан демаганлар. Яққол камчиликларимиз бўлса, айтишлари мумкин эди. Лекин, сен бунақа ишлашинг керак, менга ўхшаб қилишинг керак, демасдилар. Шу нарсага хурсанд бўламанки, ҳар бир одамнинг ўз йўналиши, ўз услубини шакллантиришига туртки берардилар, тўсқинлик қилмасдилар.

– Энди Олий Лига баҳсларига ўтсак, “Спорт” каналида трансляциялар бериляпти, аммо унчалик кўп эмас. “UzReport” каналида ўзбек футболчига талган қандайдир дастурлар ёки кўрсатувлар бўлиши мумкинми, ёки жаҳон футболи билан чекланиб қолинадими?

– “UzReport” футбол амвзусини ёритишни бошлаган вақтидан бери ўз олдига мақсад қўйган. Мен у пайтлар у ерда ишламасдим. Лекин кейинчалик танишиб чиққанимда шу нарсага амин бўлдимки, уларнинг битта ишлаш принципи бор, ҳаммаси қонуний, лицензияланган бўлиши керак. Масалан, телемаҳсулот бу ҳар маҳсулотнинг катта бир тури ҳисобланади. У ҳам ҳужжати билан сотиб олинади ва ишланади.  “UzReport”нинг асосий принципи – мана шундай замонавий қоидалар асосида ишлаш. Яъни ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионати ва умумман ўзбек футболи маҳсулоти, контент асосан,ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, яъни “Спорт” каналига тегишли.  Уларда қанақадир Ўзбекистон Футбол федерацияси билан келишувлар бор. Шундай экан, “UzReport” бунга қандайдир аралашиб, ёки ўз томонига оғдиришга интилмайди. “Спорт” каналининг эгалик ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда, бунга даъвогарлик қилмайди. Шу сабабли ҳам, ҳозир бизда анча йиллардан буён Европа футболини жонли тарзда ёритишда бўшаб ётган вакуум пайдо бўлди. “UzReport” телеканали ўша бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилди ва айни пайтга қадар ўз йўналишидан четлашаётгани йўқ. Шунинг учун, ҳам ҳозирда бизда ундай режалар йўқ. Чунки, барибир Ўзбекистон чемпионатини давлатнинг асосий каналларидан бири ҳисобланадиган “Спорт” канали қўлидан келган ёритиб бормоқда. “UzReport” бунга ҳеч қандай даъвогарлик қилмайди.

– Мана, Даврон ака, сиз бевосита “Спорт” каналида ишлаган вақтларингизда Олий Лига баҳслариниям, терма жамоа ўйинларини шарҳлардингизда, “UzReport” каналига ўтгач, еврофутболни ёритишда буту Ўзбекистон сизни тинглаб овозингизга ўрганган. Саволим шуки, ўзбек футболини шарҳлаш, масалан, сизга Олий Лигани ўйинларини шарҳлаш осонроқми ёки Европа футболими?

– Нима десам бўлади... Мураккаблик жиҳатидан Ўзбекистон чемпионати, ёки терма жамоа ўйинлари бироз қийинроқ. Нега? Ҳатто, терма жамоа ўйинлари билан чемпионатимиз ўйинларининг ҳам ўзаро фарқи бор. Чемпионат ўйини энг қийин. Чунки, информация йўқ. Одам интернетга кириб, дейлик қайсидир футболчи ёки қайсидир жамоа ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумот ололмайсиз. Бевосита клуб матбуот хизмати билан боғланиб, улардан маълумот олиб, жиддий тайёргарлик билан кирмасангиз, Ўзбекистон чемпионатини шарҳлай олмайсиз. Шарҳлайсиз, фақат тўпнинг кетидан югуриб юрасиз. Лекин, бу шарҳ эмас мухлисларнинг ўзи ҳам зерикиб кетади, умуман эшитгиси ҳам келмайди. Мен ўзимда қандайдир виждоним йўл қўймасдики,  90 дақиқани шундоқ кириб, тўпнинг кетидан югуриб, вақт ўтказишни ўзимга эп билмасдим. Шунинг учун қўнғироқ қилиб, жамоа аъзолари билан учрашиб, маълумот олишга ҳаракат қилардим. Бу ҳам бир меҳнат талаб қиларди. Энг қийин шарҳлаш бу – Ўзбекистон чемпионати. Агар профессионал нуқтайи назардан ёндашсангиз шунақа. Агар бунақа ёндашмасангиз, бу жудаям осон. Бу биринчидан, иккинчидан, терма жамоанинг ўйинга тайёрланиш ҳам қийин.  Инфоромация бўлади, чунки, истайсизми, йўқми, терма жамоа билан боғлиқ кичкина янгилик ҳам кузатиб борасиз, керак бўлса, машғулотларига ҳам борасиз, ҳамма нарсани биласиз. Маълумот бор, қийин томони – эмоционал томон. Терма жамоа ўйинларини шарҳлаганда юрагимиз ёниб туради. Бу пайт сиз шарҳлаганда 90 дақиқа давомида юз минглаб сўз ва иборалар ишлатасиз. Уларнинг ҳар бир донасига ҳам алоҳида жавобгарсиз. Ҳиссиётларингиз жўш урган пайтда ўзингизни назорат қилиб, терма жамоада обьектив етказиб бериш қийин. Европанинг осон томони иккала жамоанинг ҳам сизга қандайдир яқинлик жойи йўқ, информация тўлиб ётибди, ҳатто ўша дебют қилган 16 ёшар бола ҳақида ҳам қаерда туғилгани, қайси академиядан чиққани, неча ёшда биринчи жамоага чақирилганигача маълумот етарли. Европа нисбатан осонроқ.

– “UzReport” бевосита Россиянинг “НТВ+”, ҳозирги “Матч ТВ” телеканали билан ҳамкорлик қилади. Канал бугунги кунда ушбу телеканаллардаги машҳур шарҳловчиларни Ўзбекистонга таклиф қиляпти. Нима деб ўйлайсиз, рус шарҳловчиларидан нималарни ўргандингиз?

– (Бироз ўйланиб) Шахсан мен ҳамма, мисол учун, ўзимизда шарҳлайдиган ҳамкасбларимиздан ўзимдан ёш бўлса ҳам, энди бошлаган шарҳловчи бўлса ҳам диққат билан эшитаманки, шунданам нимадир олишга ҳаракат қиламан. У ҳам нимадир янгилик киритиши мумкин. Шунинг учун ҳам улардан ҳам, россиялик шарҳловчилардан ҳам кўп нарса олишга ҳаракат қилдик. Кўпчилик ўйлайдики, бизнинг шарҳловчилар россияликларнинг олдида анча паст даражада деб. Лекин, улар билан яқин мулоқотда бўлдим, гаплашдим, фикрларини эшитдим, бир неча кун давомида бирга бўлдик. Олиб юрдик. Бухороларга олиб бордик. Суҳбат жараёнида шуни тушундимки, фарқ у қадар катта эмас, шунчаки, бу каналлар брендга айланиб қолган. Шу каналда чиқдими, шарҳладими, бўлди у шарҳловчи, унинг даражаси баланд. Яна бир жиҳати шуки, улар тўхтамайди. Бизда футболчиларнинг энг катта камчилигини айтишадику, маълум бир даражага чиққач, тўхтайди. Балки, бу гап бизларнинг шарҳловчиларимизга ҳам тегишлидир. Маълум бир даражага чиққандан кейин тўхтайди. Бўлди, етади, менинг даражам бор, ишим бор, дейди-да тўхтайди, бўлди. Улардабунақа нарса йўқ. Уларда рақобат шу қадар кучлики, сал хато қилдими, сал рейтинги тушиб кетдими, ҳали бизда ҳам йўлга қўйилса керак бу нарса, ҳар бир шарҳловчининг ўз рейтинги бор. Бу бизда йўқ. Ўша рейтинг тушиб кетдими, йўқ, бўлди чиқиб кетади. Ўша рақобатни ҳис қилган ҳолда, улар доимий равишда ўшз устида ишлайди. Фарқ –шу. Лекин футбол бўйича билими, мисол учун, энди рус ва ўзбек тилларини солиштириб бўлмайдику, лекин, барибир сўз бойлиги, дунёқараши бўйича бизнинг шарҳловчилар ҳам масалан, Мирзаҳаким акани айтишимиз мумкин, Мурод акани айтишимиз мумкин, ёшлардан Дилшод Тўхтабековни айтишимиз мумкин, ўйлашимча, у қадар фарқ катта эмас. Фақат, ҳаммамизга теккан касал бирох хотиржамликка берилиш. Улар билан гаплашиб шу нарсага ишонч ҳосил қилдимки, ҳеч қачон хотиржамликка берилмаслик керак экан. Ўзи менинг харкатеримда шу нарса борки,  тўхтаб қолсам, ўзимнинг шарҳимни кўролмай қоламан, эшитолмай қоламан. Шарҳимни эшитганда, айнан нима бўлаяпти, четдан эшитганда, одамда умуман бошқа фикр пайдо бўлади. Қани ўсиш бўлаяптими, ёки пасайишми. Пасайиш бўлса, ишимдан қонимайман ва кейин ичимда қандайдир сиқилиш бошланади, қанақадир ўзгартиришим, нимадир янгилик киритишим керакми ё қанақадир иборалар киритиш керакми, темпни оширишим керакми ё аксинча туширишим керакми, зериктириб қўяётгандай ҳис қиламан ўзимни ва шу нарсани масалан, битта иккита рус шарҳловчиларида кўрдим. Ҳис қилдимки, демак, уларнинг хаёлида ҳам шу нарсалар бор экан. Шундай экан, улардан ҳам кўп нарса ўргандик. Энди мен ишга келишимдан олдин телеканалда биронта тажрибали шарҳловчи бўлмаган. Улар иккита шарҳловчини эфирга қўйишган. Улар: Жасурбек Ғайбуллаев ва Отабек Жўраев. Улар шарҳловчи эмас. Улар энди бошлади бу касбни ва уларга ўргатадиган одам бўлмаган. Нега? Чунки, ҳамма шарҳловчилар “Спорт” каналида. Бошқа каналдан олиб туриб, “бизга ўргатиб кет”… У нарса бўлмайди. Барибир, хоҳлаймизми, йўқми, иккита канал бир хил мавзуни ёритгандан кейин ўртада соғлом рақобат пайдо бўлади. Улар нима қилишдики, бўлмаса Россиядан олиб келиб ўргатамиз, улар билан бир неча эфирларни бирга ўтказади, кўради ва сал бўлса-да шарҳ нима эканлигини тушуниб етади. Мақсад шу бўлган ва сезган бўлсангиз, мен ўтганимдан кейин мисол учун, Санжар Ризаев, Алишер Узоқов пайдо бўлди... Отабек Жўраев ва Жасур ака ҳам сал-пал киришиб олишгандан кейин россияликларнинг келиши камайди. Охирга вақтларда деярли келишмаяпти десаям бўлаверади. Охирги марта Розанов билан Елагин келиб кетди. У ҳам бўлса, Елагин келиб ўргатди, мастер-класс ўтди, икки ҳафта шу ерда яшади. Розанов эса узоқ муддатга келмади. Келиб, ўйин шарҳлаб, қайсидир маънода журналистлар билан учрашувлар ташкил қилишга келиб кетди. Энди ўзимизда ҳам профессионаллар бор. Биз улар билан керак вақтда ҳамкорлик қиламиз, маслаҳатлашамиз. Лекин, бизда ҳам ўз жамоаларимиз шаклланди десак ҳам бўлаверади.

– “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бўлиб ўтди. Бу дастур бўйича ҳам алоҳида тўхталиб ўтсангиз.

– Зўр лойиҳа бўлди очиғи, биринчи бор бунда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди. “Football Friendship” лойиҳасининг мақсади болалар футболи орқали кейинчалик келажакда бутун дунёда футболни тинчлик, дўстлик қоситаси қилиш ва бирлаштириш, муносабатларни яхши томонга ўзгартириш – асосий ғоя шу. Бунга жуда катта пул сафрланди. ФИФА, “Газпром” компанияси олдин ҳам бир неча бор ўтказилган бўлса-да, бу сафаргиси энг каттаси бўлди. Чунки, бу лойиҳа 64 та давлатни қамраб олди ва уларни ичида биринчи бор Ўзбекистон ҳам қатнашди. У ерда 64 та давлатдан 1 тадан футболчи бола чақирилади. У ерда 6 та жамоа бўлса, Ўзбекистон, АҚШ, Япония, Сербия, Нигериядан келган болалар бир жамоа бўлиб ўйнайди. Наригисида яна бошқа жамоа... Умуман, дунё жамоалари юзага келди десаям бўлаверади. Шу билан биргаликда, барибир, дўстлик ғоясини ҳаммага етказишда қайси касб яна катта роль ўйнайди? Журналистика! Бундан ташқари келажакда журналист бўлишни орзу қилган яна битта 12 ёшли болакай бор. У ҳам Ўзбекистондан, ўша турнирда қатнашди. Мисол учун, мана шу мусобақани ёритиш учун мухбир ва футбол олами вакили сифатида мени таклиф қилишди. Мен медиа соҳасидаги футбол вакили сифатида бордим ва шунақа чиройли тадбир ташкил этишди, ҳаммаси болалар учун уларнинг бир умр эсида қоладиган байрам бўлди. Биз ҳам маза қилдик. Болалар ундан-да маза қилишди. Улар биздан бир ҳафта олдин бориб, тайёрланиб, машғулот ўтказишди. Футболчи машғулот ўтказди, журналист форумларда қатнашди. Тасаввур қилинг, бизнинг делегация федерация вакили Шавкат Имомов билан бирга 5 киши. Бунақа делегациялардан 64 давлат бор. Жудаям катта меҳмонхона уларнинг кўпини қабул қилиб, ҳам маданий тадбирлар ўтказилди, ҳам спорт тадбирлари ўтказилди. Ҳам Конфедерациялар Кубогига олиб боришди. Ҳаммаси чиройли тарзда ташкил қилинди.-

– Бу лойиҳа 4 йилда бир марта бўладими...

– Йўқ, ҳар йили бўлади. Худо хоҳласа, энди ҳар йили Ўзбекистон ҳам қатнашади. Улар у ерга боришдан олдин бу болалар Ўзбекистоннинг энг машҳур шахслари билан учрашишди. Масалан, спорт оламидан Равшан Эрматов, шоу-бизнес вакилларидан Севара Назархон, бизнес соҳасидан “Корзинка” дўконлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов, сиёсатчилардан яна кимлар биландир учрашиб, ҳаммасига дўстлик ғоясини тарғиб этувчи билагузуклар беришган ва улар тақиб, биз дўстмиз деб, секин-секин тайёрланиб бориб, бизнинг футболчимизга қуръа ташлаш маросимида дарвозабон позицияси тушиб қолди. Футбол федерацияси ҳамма мактаблар орасида танлов ўтказди. Унда 12 ёшга кирган, дарвозабон, ўзбек, рус, инглиз тилини билиш керак деган талаб қўйилди. Унда, Ўзбекистон терма жамоаси, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” клублари дарвозабон мураббийлари қатнашиб, сралашди. Кейин биз бориб, уларнинг киришувчанлик, интервью беришда ўзини йўқотиб қўймайдими ва шу каб жиҳатларини текшириб кўрдик. Шунда битта бола чиқди-да, ҳам дарвозабон сифатида, ҳам мулоқот қилишда ўзини кўрсатди. Ҳақиқатдан, иқтидорли бола экан. Россияга борганда ҳам роса бошқа давлатдан келган болалар ёқтириб, ўша бола ҳаммани кўнглини олди. Шу билан мусобақа яхши ўтди. Кейин Германия–Чили ўртасидаги финал учрашувига тушдик. Ҳамма ушбу ўйинга ўзининг миллий элементлари билан борди. Яхши таассуротлар билан қайтиб келдик.