Даврон Файзиев барча айбни ўз бўйнига олди

 

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида “Сўғдиёна” “Бухоро”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради (0:3).

Биринчи ўйинда 1:1 натижа қайд этилганди. Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда “Сўғдиёна” матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Қисқа қилиб айтганда яхшиям-ки, бугун чемпионат доирасидаги ўйин эмасди. Йигитларда бугун руҳий тушкунлик ва рақиб жамоага озроқ беҳурматсизлик сезилди. Бир ҳафта олдин Бухорода бўлган ўйин билан бугунги ўйинда ер билан осмондек фарқи бор. Ғалаба қозонилганда футболчилар ғалаба қозонади, мағлубиятда мураббий мағлубиятга учрайди. Ўйиндаги камчилик ва барчаси учун айбни ўз бўйнимга оламан. Демак, мураббий етарлича жамоани баҳсга тайёрлай олмаган. Бундан фожеа ясаш керак эмас. “Бухоро” жамоаси бугунги ўйинда биздан устунлигини кўрсатди. Олдимизда чемпионат доирасида учта муҳим учрашув кутмоқда. Биз ушбу ўйинларга тайёргарлик кўрамиз ва очколар жамғариб ўз олдимизга қўйган мақсадга етамиз, деб ўйлайман.

Ўйинда камчиликларимиз талайгина. Дарвозабонимиз бугун шамоллагани учун ўйнолмади. Биз бугун Сарвар Каримовни қўйишга мажбур бўлдик. Позицияларда ҳам муаммолармиз бор. Дарвозада, ҳужумда. Химояда эса бизга химоячи керак. Бу ҳақида эса биринчи даврани якунлаб ўйлаб чиқамиз, - дейди жиззахликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!