Даврон Файзиевнинг “Реал” – “Ювентус” ўйинидаги қизил карточка ва пенальти борасидаги фикрлари

Хабарингиз бор, ЕЧЛ чорак финал “Реал” – “Ювентус” баҳсининг охирги дақиқаларида учрашув бош ҳаками туринликлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва унинг қарорига қарши чиққан Жанлуижи Буффонга қизил карточка кўрсатди.

Ушбу ҳолатни футбол жамоатчилиги кенг муҳокама қилмоқда. Бу борада “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатуви эксперти Даврон Файзиев қуйидаги фикрларни билдирди.

- Реферининг вазифаси фақат ўйин қоидаларига амал қилиш эмас, истисно ҳолатлари бўладики, ўйинга киришиб кетиши керак. Учрашув ҳаками буни амалга ошира олмади. Ўша вазиятда қизилнинг ўрнига сариқ карточка кўрсатилса, “Реал” мухлислари ҳам эътироз билдиришмасди.

Бош ҳакам ўзини ҳақоратланганини қоидага зид деб ҳисоблади, шу нарса ҳаёлида пайдо бўлди. Лекин нима бўлаётганини ҳис эта олмади. Пенальти бердинг, масала ҳал. Ўша ҳолатда рефери ўйлаши керак эди. Бундай ҳолатларда бутун жамоа унинг олдига югуриб келади. Майли, ҳақорат қилсин, нима қилса ҳам футболчилар гапиради. 11 метрли жарима зарбасини белгилашни бўйнига олдими, демак ҳақорат эшитишни ҳам бўйнига олиши даркор. Ўшанда ўзига нисбатан ҳам эътирозлар камроқ бўларди, - деди Даврон Файзиев “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг 12-сонида.

Маълумот ўрнида, “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг 12-сони тез орада сизларга тақдим этилади. Қолаверса, ушбу фикрларнинг тўлиқ кўринишини кўрсатувда томоша қилишингиз мумкин.

Бекзод ИСАЕВ ёзиб олди      

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!