Даврон Кабулов Уругвай – Ўзбекистон ўйини ҳақида: 35-дақиқадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб қолдик барибир

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Монтевидео шаҳридаги "Сентенарио" стадионида Уругвай ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу ўйинга ҳамма турлича фикр билдирмоқда. Жумладан “Миллион” жамоаси аъзоси, журналистикада ўз ўрнига эга бўлган Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди.

- Жавоҳир Сидиковнинг оёғида тўп турмаяпти... Қабул қилишда техник хатолар кўп. Довдираш бор, ҳайриятки ҳаммада эмас. 0:3 - ёмон эмас. Ҳар қанақасига. ЎФА "молодцы" 3-сорт терма жамоалар билан спарринг тушавериб, адашиб Туркия учраб қолса, бир ҳафта қолганда «ОТМЕН» деб эълон қилинадиган афишалар фонида Кавани, Годин, Суаресни томоша қилиш ҳам завқли, ҳам фойдали.

35-дақикадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб колдик барибир, - деди Кабулов.

Даврон Кабулов: Энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди... (Фото)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши беллашувнинг 30-дақиқасидан сўнг гол ўтказиб юборишни бошлаганди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!